Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик
17:07 / 2024-02-06

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Бирлашган Араб Амирликларининг чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасидаги энг йирик корхоналардан бири ҳисобланган “Tadweer” компанияси раҳбари Али Ал-Дахерини қабул қилди.

Бугунги кунда Навоий вилоятида жами 83 гектардан иборат 11 та қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаш полигони мавжуд бўлиб, кунига ўртача 1000 тонна чиқинди тўпланмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, йилига уларнинг 45,5 фоизи қайта ишланмоқда. 

Учрашувда вилоят ҳокими маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш лойиҳасига кўмаклашиши ҳамда қўллаб-қувватлашини билдирди. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири