Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Маҳсулотларнинг мувофиқлик тўғрисидаги деклорациясини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Маҳсулотларнинг мувофиқлик тўғрисидаги декларациясини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентда:
маҳсулотларнинг мувофиқлик тўғрисидаги декларациясини “Техник тартибга солиш” миллий ахборот тизимида ҳисобга олиш;
маҳсулотларнинг мувофиқлик тўғрисидаги декларациясини ҳисобга олишда тақдим этиладиган ҳужжатлар ва маълумотларни шакллантириш тартиби белгилаб берилган.
Адлия вазирлиги давлат хизмати ахборот тизимида ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизмат кўрсатилиши устидан доимий назорат ўрнатади.
Ахборот тизими орқали ҳисобга олинган мувофиқлик тўғрисидаги декларациялари бозор назорати талабларига мувофиқ доимий мониторинг қилиб борилади.
Бунда бозор назорати органлари тайинлангунга қадар бозор назорати вазифалари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Ушбу Регламент маҳсулотларнинг мувофиқлик тўғрисидаги декларациясини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Маҳсулотларнинг мувофиқлик тўғрисидаги декларацияси мувофиқлик декларациясини берувчи шахс ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг “Техник тартибга солиш” миллий ахборот тизими орқали ҳисобга олинади.
ЎзА