Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳсулотларнинг аксарияти экспортга йўналтирилади
11:37 / 2025-09-13

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси ходимлари соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар ва божхона қонунчилигидаги ўзгаришлар юзасидан тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида Қўнғирот туманидаги тузни қайта ишлаб чиқарадиган “Юлдаш Алихан” масъулияти чекланган жамиятида бўлишди.

Лойиҳа қиймати 1,2 миллион АҚШ долларга тенг бўлган ушбу корхона 1 гектар ер майдонига жойлашган. Корхона 60 та янги иш ўрнига мўлжалланган бўлиб, йилига 20 минг тонна туз маҳсулотини ишлаб чиқариш қувватига эга.  

Ҳозирги кунга қадар корхонани ишга тушириш мақсадида 69 тонна, қиймати 65 минг АҚШ долларлик асбоб-ускуна ва қўшимча мосламалар Хитойдан олиб келинган. Уларга 1 миллиард сўмлик божхона имтиёзи қўлланилган.  

Божхона ходимлари томонидан жамият ишчиларига “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими тартиб-тамойиллари тушинтирилди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспортга йўналтириш ва келгусида бу йўналишни кенгайтириш бўйича таклифлар берилди.

Корхона  ўз маҳсулотларини асосан Туркия, Қирғизистон, Тожикистон каби мамлакатларга экспорт қилишни режалаштирган.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири