Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳсулотларни нотўғри ўлчаганлик учун қандай жавобгарлик бор?
18:15 / 2022-02-21

Юридик клиника

Савол: Озиқ-овқат маҳсулотларини нархини асоссиз оширганлик учун жавобгарлик борми? 

Жавоб: Ҳа, бор. 

Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш тўғрисидаги қонуннинг 25-бандида келтирилган, ушбу қоидаларни бузганлик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўладиган омиллар кўрсатилган. Жумладан, булар нархларни асоссиз равишда ошириш, товарлар, маҳсулотларни нотўғри ўлчаш, нотўғри тортиш ва хизматлар кўрсатмаслик кабилардир. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонуннинг 164 моддасида ёзилган, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима кўрсатилган. 

Шунга кўра, озиқ-овқат маҳсулотларини асоссиз нархини оширганлик жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади. 

Асос: Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш тўғрисидаги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун. 

P.S.: Ушбу материал ТДЮУнинг «Юридик клиника»си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА