Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳсулотлар экспорти ортмоқда
16:32 / 2023-09-08

Жорий йилнинг 8 ойида Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси маҳсулотлар экспорти бўйича барча режаларни бажарди. Металлургия хомашёси билан таъминлаш ва сотиш бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган 8 ойда 465 миллион 434 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган.

Хусусан, 37 минг 736 тонна мис, 25 минг 688 тонна рух маҳсулотлари экспорти амалга оширилган. Шунингдек, молибден маҳсулотлари (125,8%), рений (144%) ҳамда кадмий (141%) металлари экспорти режасининг бажарилишида юқори натижалар қайд этилган. Бундан ташқари, мис купороси, сулфат кислотаси, волфрам, палладий кукуни ва қўрғошин концентрати каби маҳсулотлар экспортида ўсиш суръати кузатилган. Комбинат маҳсулотлари асосан Туркия, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Полша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда.  

Кейинги пайтларда комбинат маҳсулотлари янги бозорларга, хусусан, Суринам, Кения, Австралия, Литва, Грузия, Португалия, Канада, Австрия, Испания, Финляндия, Марокаш ва Сингапур каби давлатларга ҳам юборилмоқда.  

А.Мусаев, ЎзА мухбири