Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳсулот экспорти 1 миллиард долларга етади
16:27 / 2021-11-05

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ўтган 10 ойда маҳсулотлар экспорти бир неча баробарга ортди.

ОКМК томонидан 2021 йил январь-октябрь ҳолатига кўра, 77 минг тоннадан зиёд мис маҳсулотлари экспорт қилиниб, режа 111,9 фоизга уддаланди.

 Шунингдек, 66289 тонна мис катоди (режа 106,2 фоиз), 6291 тонна мис катанкаси (режа 165,6 фоиз), 4482 тонна мис қувур (режа 169,1 фоиз)лари, 11453 тонна мис купороси (режа 218,1 фоиз) импортёрларга жўнатилган.

Ўз навбатида рух маҳсулотлари экспорти режаси ҳам ортиғи билан 118,7 фоизга уддаланиб, жами бўлиб 54 минг 1 тонна маҳсулот хорижга юборилди. Сульфат кислотаси экспорти ҳам 477,3 фоизга бажарилди. Молибден экспортида ҳам натижа қувонарли. Ушбу маҳсулотдан 703 тонна харидорларга етказиб берилган ҳолда режа 146,5 фоизга уддаланган. Шунингдек, рений (режа 296,1 фоиз), кадмий (режа 122,9 фоиз), вольфрам (режа 211,6 фоиз), палладий кукуни (режа 639,9 фоиз), селен (режа 232 фоиз), теллур (режа 148,3 фоиз) каби маҳсулотлар экспортида ҳам белгиланган натижага эришилган.

Ўтган 10 ойда 56 минг 815 тонна қўрғошин концентрати импортёрларга етказилди. Шу билан бирга, 8 минг 839 тонна оқ портландцемент экспорт қилиниб, 117,5 фоизлик ўсиш суръати қайд этилди. Ҳозирги кунда комбинат маҳсулотлари экспорт географияси Туркия, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Польша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларни қамраб олган. Миср ва Германия давлатларига ҳам мис қувурларини экспорт қилиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

2021 йилнинг 10 ойида комбинат томонидан 923,9 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Режа 135,2 фоизга бажарилиб, 140,9 фоизлик ўсиш суръатига эришилган. Яна бир эътиборли жиҳати, комбинат экспорт борасида тарихий рекорд натижага яқинлашмоқда. 2021 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, комбинат томонидан 1 миллиард долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиши кутилмоқда. Бу комбинат тарихида рекорд натижа ҳисобланади.

ОКМК Ахборот хизмати.

ЎзА