English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳоратли футболчиларни тайёрлашда инфратузилма муҳим
11:33 / 2023-06-23

Ҳудудларда миллионлар ўйинининг оммавийлигини ошириш, болалар-ўсмирлар футболининг ривожини таъминлаш иқтидорли ёшларнинг етишиб чиқишига замин яратади.

Ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ва келгуси режаларни муҳокама қилиш муҳим вазифалардан бири.  

Қашқадарё вилоятида футболни ривожлантириш, иқтидорли ёшларни тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш Қаршидаги “Севинч” аёллар футбол мактабидан бошланди.    

Футбол мактабининг очилиш маросими ҳамда ёш футболчилар учун ўтказиб келинаётган “FIFA womenʼs football campaign” фестивали ўтказилди.    

Кенг жамоатчилик вакиллари қатнашган футбол байрамида Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ёш иқтидор эгалари билан дилдан суҳбатлашди. Халқаро футболнинг техник-тактик йўналишлари, етук футболчи бўлишда маҳорат билан бирга билим, кўникма, халқаро қоидаларни мукаммал эгаллаш лозимлиги борасида ёшларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Яқин келажакда мазкур мактаб тарбияланувчилари орасидан юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қиладиган кучли футболчилар етишиб чиқишига тилак билдирди.    

Шунингдек, Касби туманидаги болалар-ўсмирлар футбол академиясининг иш фаолияти, футболчилар учун яратилган шароитлар билан танишув асносида футбол даргоҳининг инфратузилмаси таҳлил этилди. Келгуси режалар кўриб чиқилди. Маҳоратли футболчиларни тайёрлаш борасида зарур тавсиялар айтиб ўтилди.  

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари маҳоратли футболчиларни етиштиришда Қашқадарё футболининг салоҳияти юртимизда алоҳида ўрин тутишини билдирди. Мавжуд футбол майдонлари ҳолатини яхшилаш, ёш футболчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича бир қатор вазифалар белгиланди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида мутасаддиларга аниқ вазифалар юкланди.  

 

Т.Рўзиев,

ЎзА