Маҳоратли дзюдочиларни тайёрлашда Франция тажрибаси қўлланилади
Бу ҳақда "Paris Grand Slam 2026" турнири доирасида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов ва Франция дзюдо федерацияси президенти Стефан Номи ўртасидаги учрашувда айтиб ўтилди.
Музокаралар чоғида томонлар имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасидаги икки давлат федерациялари муносабатларининг ҳозирги ҳолатига баҳо бериб, уни янада мустаҳкамлаш, халқаро рақобатбардошликни оширишга қаратилган лойиҳаларни янада изчил ривожлантириш масалалари таҳлил этилди.

Француз дзюдо моделининг илғор тамойилларини, таълим тизимига дзюдо элементларини жорий этиш, франциялик малакали мутахассисларни мамлакатимизда машғулот олиб боришга кенг жалб қилиш каби бир қатор ташаббуслар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.
Учрашув якунида маҳоратли дзюдочиларни тайёрлашда Франция –Ўзбекистон ҳамкорлиги алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.
Т.Рўзиев, ЎзА