8 март – Халқаро хотин-қизлар куни
Нукуслик Лола Маҳаммаддинова жамият ҳаётидаги фаол иштироки билан юксак эътибор қозонган аёллардан.
У Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали “Халқ ижодиёти, маданият ва кутубхона фаолияти” кафедрасида 2018 йилдан буён ишлайди. Меҳнат фаолияти давомида кўплаб умидли шогирдлар тайёрлаган. Шунингдек, Л. Маҳаммаддиновани кўпчилик маҳоратли созанда, бахши сифатида яхши танийди. Ижро маҳорати билан республика ва халқаро миқёсда ўтказилаётган танловларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.
[gallery-6055]
Лола Маҳаммаддинова 2010 йил “Ниҳол” мукофоти, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланган. 2021 йил Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида эса таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлар қаторида “Шуҳрат” медалига лойиқ кўрилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА