Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳорат дарси ўтказилди
12:31 / 2025-10-28

Оролбўйи халқаро инновация марказининг Тадқиқотлар ва инновациялар бўлими томонидан “Микрокўкатларни хонада гидропоника усулида етиштириш” лойиҳаси доирасида микрокўкат етиштириш бўйича маҳорат дарси ташкил этилди.

Тадбир бўлим режасига мувофиқ ўтказилди ва унда асосий эътибор аҳоли орасида шаҳар деҳқончилигининг замонавий, экологик тоза усуллари ва барқарор қишлоқ хўжалигини оммалаштиришга қаратилди.

Маҳорат дарсини Оролбўйи халқаро инновация маркази бош мутахассиси, микрокўкатчилик бўйича ўқув дастурлари муаллифи Гулзархон Торениязова олиб борди. Унда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари ва Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари иштирок этишди.

Маҳорат дарси давомида иштирокчилар гидропоника усулида микрокўкатларни кокос субстратида етиштириш босқичларини ўргандилар. Ёритиш, суғориш ва ўсимликларни парвариш қилиш шароитлари билан танишдилар. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА