Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳобатли меъморий обида
12:12 / 2025-09-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Халқ тилида Бибихоним жоме масжиди дея аталадиган асли Амир Темур жоме масжиди 1399-1404 йиллар давомида бунёд этилганлиги қайд этилган. 

Айни пайтда “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонаси тизимидаги мазкур маданий мерос ҳақида тарихий манбаларда турлича маълумотлар келтирилган. Унинг қурилишида ўша даврда Самарқандда бўлиб турган Амир Темурнинг катта хотини халқ орасида Бибихоним номи билан машҳур бўлган Сароймулк хоним бош бўлганлиги қайд этилади. Шу боис ҳам кейинчалик бу обида Бибихоним номи билан аталиб кетган. 

[gallery-25427]

Амир Темур фармони билан бунёд бўлган масжидни қурган уста ва меъморларнинг номлари маълум эмас. Аммо, маҳобати жиҳатидан кўҳна кентда бетакрор бўлган обида ўтган асрларда анча талофат кўради. Шунингдек, турли даврлардаги ер силкинишлар ва емирлишлар натижасида абгор ҳолатга келиб қолган масжид юртимиз мустақилликка эришган яна ўз шуҳратини тиклаб, бугун ўзининг маҳобати ва нақшинкор безаклари билан сайёҳларни ўзига жалб этмоқда. 

Амир Темур жоме масжидининг бугунги кунгача сақланган қисми ҳам унинг қандай маҳобатга эга бўлганлигини намоён этиб турибди. ЮНЕСКО тасарруфидаги меъморий ёдгорликнинг айвонларини тиклаш, йил сайин ҳолати ёмонлашиб бораётган бинонинг таъмирталаб қисмларини белгиланган талаблар асосида реставрация қилиш унинг келажак авлодга ўз маҳобати билан етказиш имконини беради, бизнингча.

 Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА