Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳмудхўжа Беҳбудий: “Танланган асарлар”
14:20 / 2026-01-20

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида янги китоб

XX асрдаги миллий уйғониш даври адабиётининг буюк намояндаси, миллат ходими шарафига муяссар бўлган миллатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 2 томлик “Танланган асарлар”и Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида нашрдан чиқди.

Китобнинг биринчи жилдидан адибнинг бадиий ижод намуналари, 1903-1918 йилларда эълон қилинган ижтимоий-сийсий мақолалари, нутқлари, иккинчи жилдидан эса адабий-танқидий ва публицистик мақолалари, сафар хотиралари, хатлари, замондошларининг ўзбек ва рус  тилларидаги эсдалик ва бағишловлари жой олган.

Шунингдек, “Танланган асарлар” орқали илк бор Маҳмудхўжа Беҳбудий олға сурган сиёсий лойиҳалар, унинг маҳаллий ва “Улфат”, “Таржимон”, “Шўро” каби хорижий нашрларда босилган мақолалари, айрим архив материаллари билан ҳам танишасиз.

Таъкидлаш жоизки, ўзбек халқининг ўтган асрдаги буюк мутафаккири, адиб, публиицст, жамоат ҳамда дин арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 140 йиллигига туҳфа сифатида тайёрланган ушбу икки жилдли “Танланган асарлар” аввалги нашрларга нисбатан тўла ва мукаммаллиги билан ажралиб туради.

“Матлабим – арзи ҳунар ва изҳори фазл эмас, аҳли Ватанга қўлумдан келгунча бир хизматдур” дея ёзган эди буюк маърифатпарвар адиб. 

Унинг ёзганларини мутолаа қиларкансиз, бугунги глобал ва тез ўзгараётган, қадриятлар ва халқаро қоидалар чилпарчин бўлаётган дунёда бугунги кун одамлари, хусусан, ёшларни илм олишга, Ватанни, Юртни севишга, қадрлашга ва зарур бўлса, ҳимоя қилишга чорлагувчи даъват, ўгит ўлароқ янграб турганини юрак-юракдан ҳис этиб турасиз.

Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Танланган асарлар”ини, албатта, ўқинг.

А.Нарзуллоев, ЎзА