Бухоро вилояти Ромитан тумани Газли шаҳридаги 36-сонли умумтаълим мактабида “Маҳмудхўжа Беҳбудий – миллат уйғотувчиси” мавзусида илмий-маърифий конференция бўлиб ўтди.
Мазкур конференциянинг асосий мақсади ёш авлод онгида миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, Беҳбудий ҳаёти ва фаолияти орқали жадидчилик ҳаракатининг тарихий аҳамиятини очиб беришдан иборатдир.

Тадбирда мактаб раҳбарияти, тарих, она тили ва инглиз тили фани ўқитувчилари, маҳалла фаоллари, шунингдек, соҳа мутахассислари ва меҳмонлар иштирок этди.

Конференция Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёт йўли, жадид мактаблари ташкил этишдаги фаолияти, матбуот ва театр орқали миллатни уйғотиш борасидаги саъй-ҳаракатлари кенг ёритилди. Айниқса, унинг “Падаркуш” асари орқали жаҳолат ва илмсизлик оқибатларини очиб бергани иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.


Тадбир доирасида ўқувчилар томонидан саҳна кўринишлари бадиий чиқишлар намойиш этилди. Конференцияда иштирокчилари ўз сўзларида, бундай илмий-маърифий тадбирларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти катта эканини таъкидлади ҳамда ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.