Фанлар академияси Тарих институтида “Маҳмудхўжа Беҳбудий – Жадидчилик миллий ҳаракати етакчиси” умуммиллий илмий йиғини ўтказилди. Унда миллат ойдинлари, Тарих институтининг илмий ходимлари, тингловчилар, қизиқувчилар, газетчи-журналчилар қатнашдилар.
Тадбирлар давомида жадидчилик миллий ҳаракати етакчиси Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти, фаолияти ва илмий мероси бўйича тадқиқотлар амалга оширилаётгани, умуммиллий ва эллараро илмий йиғинлар ўтказилаётгани ҳақида тўхталиб, ҳали қилиниши керак бўлган тадқиқотлар ҳамда изланишлар ҳақида фикр билдирилди.
Шунингдек, Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва фаолияти бўйича олиб борилган тадқиқотлар, уларда ёритилган масалалар ҳақида тўхталиб, Беҳбудий шахси ва илмий мероси олимлар томонидан тўлиқ ўрганилмаганини қайд этилди. Беҳбудийнинг асарлари орқали Туркистондаги аҳоли сони, этник таркиби, ижтимоий қатламлар, аҳволи, ижтимоий ҳимоя тизими, таълим, соғлиқни сақлаш ишлари, шунингдек империянинг Туркистонга юритган ижтимоий сиёсатининг оқибатлари ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлиш мумкин.
Беҳбудийнинг банклар фаолияти, қарздорлик, саноат корхоналарнинг кириб келиши, туркистонлик тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг иқтисодий ҳаётда тутган ўрни, очарчилик масалаларини ҳал қилишдаги хизматларини таҳлил қилинди.
Тадбир сўнгида олимларнинг чиқишлари бўйича йиғилганларнинг фикрлари тингланди ва бу каби умуммиллий йиғинларнинг мунтазам ўтказилиши заруратга айланишига алоҳида урғу берилди.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/SLqzR5JaMVA" title="Mahmudxo`ja Behbudiy – Jadidchilik milliy harakati etakchisi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА