Маҳмудхўжа Беҳбудий – истиқлол фидойиси
Абдулла Қодирий номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида вилоят Педагогик маҳорат маркази томонидан “Маҳмудхўжа Беҳбудий – истиқлол фидойиси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда Беҳбудийнинг янги усулдаги мактаблар фаолиятини ташкил этиш, дарсликлар ёзиш, кутубхона очиш каби ижтимоий фаолияти ва мустақил фикрлашга чақирадиган ғоялари ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг уй музейи, ундан ўрин олган ноёб тарихий ашёлар, 1913 йилдан чиқа бошлаган “Самарқанд” газетаси ҳамда “Ойина” журнали Самарқанд матбуоти тараққиётида муҳим аҳамият касб этади.

Илм-маърифатни тарғиб қилган Маҳмудхўжа Беҳбудий маънавий мероси келажакда ёшларга ҳар томонлама ибрат намунаси бўлиб, уларни илмли ва маърифатли қилиб тарбиялашда муҳим роль ўйнайди.

Тадбир якунида Навоий шаҳар маданият бўлимига қарашли “Дурдона” фольклор ансамбли жамоаси томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири