English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳмудхўжа Беҳбудий: Чўғ устида кечган умр (+видео)
14:22 / 2025-11-16

Таниқли драматург, публицист, дин ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йили Самарқандда туғилган. Яссавий авлодидан. 18 ёшидан қозихонада мирзалик қилади, қози, муфти даражасига кўтарилади.

Беҳбудий ҳаж сафарида бўлган чоғида Арабистон, Миср, Туркияни кезиб чиққан. Саёҳат давомида янги мактаб (усули жадид) очиш фикри мустаҳкамланиб борди. Самарқанд яқинидаги Ҳалвойи қишлоғида Ажзий, Ражабаминда Абдулқодир Шакурийлар билан ҳамкорликда янги мактаб очади. Беҳбудий Қозон ва Уфага бориб, у ердаги янги усул мактаблари билан танишади, татар зиёлилари билан алоқани йўлга қўяди. Янги мактаблар учун дарсликлар тузишга киришади.

"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сони таниқли драматург, публицист, дин ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида. Ушбу видеолавҳа Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти билан ҳамкорликда тайёрланди.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/Z8JddY1QN-o" title="Mahmudxo`ja Behbudiy: Cho`g` ustida kechgan umr " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА