Маҳмудбек Бекназаров халқаро турнир финалида
Қозоғистонда ўсмирлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан “J60 Karaganda” турнири ўтказилмоқда. Унда Маҳмудбек Бекназаров жуфтлик беллашувлари финалига йўлланма олди.
Маҳмудбек Бекназаров жуфтлик беллашувларида қозоғистонлик Юнус Зулфар билан тандем ҳосил қилди. Чорак финалда Маҳмудбек ва Юнус нейтрал теннисчилар Вадим Лиашенко ва Илья Крюковни 6:2, 6:4 ҳисобида енгган бўлса, ярим финалда Дамир Дуисенгазин ҳамда россиялик Арсений Лесниак устидан 6:2, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, Маҳмудбек ва Юнус нуфузли турнир бош соврини учун ўтадиган ўйинда мезбонлар вакили Ўлжас Ессенали ва нейтрал теннисчи Амир Гаисин дуэтига қарши кортга чиқадиган бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА