Маҳмудбек Бекназаров қозоғистонлик мухлисларни лол қолдирмоқда
Қозоғистонда ўсмирлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан “J60 Karaganda” турнири ўтказилмоқда. Унда мамлакатимиз вакили сифатида Маҳмудбек Бекназаров муваффақиятли иштирок этмоқда.
Умидли теннисчимиз яккалик баҳсларнинг илк босқичида мезбонлар вакили Искандер Мурат устидан 7:5, 6:2 ҳисобида зафар қучди ва чорак финал остонасида нейтрал теннисчи билан куч синашадиган бўлди.
Шунингдек, Маҳмудбек Бекназаров жуфтлик беллашувларида қозоғистонлик Юнус Зулфар билан тандем ҳосил қилиб биринчи даврада мезбонлар Лей Климов ва Александр Софригин дуэтини 6:3, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди чорак финалда Маҳмудбек ва Юнус нейтрал теннисчилар Вадим Лиашенко ва Илья Крюковга қарши ўйин ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА