Маҳмудбек Бекназаров – “J60 Karaganda” чемпиони
Қозоғистонда ўсмирлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилган “J60 Karaganda” турнирида Маҳмудбек Бекназаров бош совринни қўлга киртиди.
Маҳмудбек Бекназаров жуфтлик беллашувларида қозоғистонлик Юнус Зулфар билан тандем ҳосил қилди ва ярим финалда Дамир Дуисенгазин ҳамда россиялик Арсений Лесниакни мағлубятга учратган ҳолда финал босқичига чиқди.
Нуфузли мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи учрашувида Маҳмудбек ва Юнус мезбонлар вакили Ўлжас Ессенали ва нейтрал теннисчи Амир Гаисин дуэтига қарши кортга чиқди ва 7:5, 6:1 ҳисобида муваффақиятга эришиб, бош соврин соҳибига айланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА