Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳмуд Торобий – халқ қаҳрамони
13:03 / 2022-01-18

Бухоро вилояти Жондор туманидаги маънавият масканида Ўзбекистон Республикаси Oлий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Маҳмуд Торобий – истиқлол фидойиси” лойиҳаси доирасида чоп этилган “Маҳмуд Торобий – халқ қаҳрамони” китоб-альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Жондор тумани ҳокимлиги мутасаддилари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ж.Ширинов, “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши раиси М.Муҳаммедов, олим ва ижодкорлар, ҳарбийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди. Мазкур китоб-альбом “Маънавият” нашриётида чоп этилган бўлиб, масъул муҳаррир ва сўзбоши муаллифи академик Наим Каримов, лойиҳа муаллифи “Навқирон Бухоро” ижтимоий текширишлар маркази раҳбари директори, сиёсий фанлар номзоди, доцент Ф.Бафоев, муаллиф-тузувчилар БухДУ доценти Азалшоҳ Ҳамраев ҳамда БухМТИ доценти Мавлуда Раҳмоновалардир.


 

Китоб Маҳмуд Торобий номини абадийлаштириш, аждодларимиз бой маънавий меросини ўрганиш ҳамда ёш авлодга етказишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, мазкур китоб-альбомда тарихий фактлар, фотодалиллар билан XIII асрдан бошлаб Маҳмуд Торобий боғининг ташкил қилинганигача бўлган давр акс эттирилган. Тақдимот давомида китоб муаллифлари  томонидан ушбу китоб-альбомнинг яратилишида Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг мавзуга оид дастхатларидан фойдаланилгани таъкидланди. Ойбек уй-музейи директори Ойнур Тошмуҳаммедова ва Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиси Мадинабону Камоловаларга алоҳида миннатдорлик билдирилди.
 

Зариф Комилов, ЎзА