Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳмуд Aббос: Фаластин БМТга тўлақонли аъзо бўлиши керак
11:45 / 2024-12-20

Фаластин раҳбари Маҳмуд Aббос минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун ўз мамлакати БМТнинг тўлақонли аъзоси бўлиши ва халқаро миқёсда кўпроқ тан олиниши кераклигини айтди.

Aббос Қоҳирада бўлиб ўтган “D-8” саммитида сўзлаган нутқида фаластинликлар деярли ҳар куни қирғинларга дучор бўлаётгани, ўлкада очарчилик хавфи ортаётганини таъкидлади.

Шунингдек, у Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва ҳудудга инсонпарварлик ёрдами етиб боришига ҳеч қандай тўсқинлик бўлиши керак эмаслигини айтди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2735-сонли резолюциясини зудлик билан амалга ошириш зарурлигини таъкидлаган Aббос халқаро ҳамжамиятни Ғазо сектори учун масъулиятни ўз зиммасига олишга ва Исроилнинг у ердан бутунлай чиқиб кетишини таъминлашга чақирди. 

- Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун Фаластин давлати БМТнинг тўлақонли аъзоси бўлиши ва халқаро миқёсда кўпроқ тан олиниши керак, - деди Aббос ўз маърузасида. 

Г.Сатторова, ЎзА