Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳкумлар шартли равишда озод қилинди
19:03 / 2022-10-26

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, фуқаролар томонидан йўлланаётган мурожаатларни кўриб чиқиб, қонуний ҳал этиш бўйича ўзига хос тизим яратилган.

Бу ўринда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка тушунтириш борасида барча давлат ташкилотлари, шу жумладан суд органлари томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман суди раиси Ф.Чориев томонидан туман ҳудудидаги, айниқса криминоген вазияти оғир маҳаллаларда ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш ва тизимли ҳал этиш юзасидан сайёр учрашувлар ва очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Учрашувлар давомида аҳолининг турли хил муаммолари эшитилиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари, аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш мақсадида уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилиб, мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берилмоқда. “Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори остида ўтказилаётган бундай тадбирлар фуқароларнинг суд органларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаётир.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Чоршанбе маҳалла фуқаролар йиғинида ана шундай сайёр қабул ўтказилди. Унда 51 нафар маҳалла фуқаролари, хусусан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизлар қабул қилинди. Савол-жавобга бой тарзда ўтган учрашувда суд раиси Ф.Чориев томонидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шундан сўнг, Шаҳрисабз туман ИИБ пробация гуруҳида ҳисобда туриб, жазо ўтаб келаётган бир нечта маҳкумлар қилмишларига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, ахлоқан тузалиш йўлига ўтганлиги сабабли жазодан шартли равишда озод қилинди.

Ўлмас Баротов, ЎзА