Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳкумлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилди
14:52 / 2023-04-27

Жазони ижро этиш колонияларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилди.

Навоий вилоятидаги 11-сонли жазони ижро этиш колонияси саф майдонида маҳкумлар томонидан тайёрланган ёғочга ишлов бериб ишланган ҳунармандчилик намуналари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари учун мебеллар жамланмаси, пишган ғишт, темир-бетон плиталар, оҳак, тери, пойабзал, тўқувчилик, тикувчилик ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилди.  

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсмани)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили, прокуратура, ИИВ жазони ижро этиш департаменти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ҳудудий тадбиркорлар ҳам иштирок этди.  

Улар кўргазмага қўйилган намуналар, жумладан, чарм, тўқувчилик ҳамда қурилиш маҳсулотларига катта қизиқиш билдирди ва кўплаб шартномалар имзоланди.  

Аҳамиятлиси, юридик шахслар жазони ижро этиш муассасаларидан маҳсулотларни тендер савдоларисиз сотиб олиши мумкин.  

Ушбу тадбир Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакилининг жазони ижро этиш муассасаларига амалга оширган мониторинглардан келиб чиқиб, берган тавсиясига асосан ташкил этилди.  

Н.Абдураимова, ЎзА