Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳкумлар билан сайёр учрашув ўтказилди
22:58 / 2025-05-22

Қорақалпоғистон Республикаси суди раисининг Қўнғирот туманида жойлашган 27-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан сайёр учрашуви ташкил этилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси К.Тарихов, Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси А.Адилов маҳкумлар билан юзма-юз мулоқот қилди. Тадбирдан кўзланган мақсад маҳкумларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, уларни қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан таништириш ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганишдан иборат бўлди.

Суд раиси маҳкумлар томонидан берилган саволларга жавоб берди. Жумладан уларнинг ўндан ортиқ мурожаати ўрганилиб, ҳар бири юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Шунингдек иштирокчилар жиноят ишлари юзасидан суд қарорларининг ижроси, жазони енгиллаштириш, шартли озод қилиш ва бошқа қонуний механизмлар ҳақида ҳам маълумот олишди.

Тадбирда бундай учрашувлар маҳкумларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, жамиятга мослашувига кўмаклашиш учун муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири