Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳбус калтаклангани ростми? – Омбудсман расмий муносабат билдирди
10:22 / 2022-10-27

Ижтимоий тармоқларда “Ички ишлар ходимлари калтаклаганми ёки “мотоциклдан йиқилган”ми” сарлавҳали хабар кенг тарқалди.

Унда маҳбус А.Э.га нисбатан ички ишлар ходимлари томонидан қийноқлар қўлланилгани оқибатида гумонланувчининг учта қовурғаси сингани ва тана қисмида жароҳат излари мавжудлиги айтилган.  

Ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Самарқанд вилоятидаги 7-сон Тергов ҳибсхонасига бориб, маҳбус А.Э. билан холи тарзда учрашди.  

Суҳбат давомида маҳбус А.Э. хабарда кўрсатилган ҳолатларни тасдиқлаб, унга нисбатан тан жароҳати етказилганлигини маълум қилди ва ҳолат ўрганилиб, тегишли ходимларга нисбатан қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам сўраб Омбудсман номига мурожаат қилди.  

Ўрганиш давомида маҳкумнинг тиббий ҳолатига оид маълумотлар ҳам олинди.  

Маҳбус А.Э.нинг мурожаати ва юқорида қайд этилган хабарлар юзасидан текширув ҳар томонлама, тўлиқ ва қонуний ўтказилиши бўйича Омбудсман номидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилинди.  

Эслатиб ўтамиз, “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларига қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни тезкор бартараф этиш бўйича талабномаларни тегишли давлат органига тақдим қилиш ва қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда иштирок этиш каби вазифалар юклатилган.  

Омбудсман ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан жамоатчиликка батафсил маълумот тақдим этилишини маълум қилди.  

 

ЎзА