«Маҳбуб ул-қулуб» ва «Муҳокамат ул-луғатайин» қайта нашр қилинди
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Алишер Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб» ва «Муҳокамат ул-луғатайин» асарларини чоп этди.
Китоб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан республика бўйича ўтказилаётган «Китоб акцияси» тадбирларида мактабларга, маҳаллаларга, «Меҳрибонлик уйлари»га, идора ва ташкилотларга совға сифатида берилади.
Китобнинг чоп этилишида Сирожиддин Саййид, Баҳодир Қобул, Азиз Саид, Муҳиддин Абдусамад, Ҳабиб Абдуназар, Орзиқул Эргаш, Назар Эшонқул, Нурбой Жабборов ва бошқа ижодий гуруҳлар иш олиб борди.
Китоб «Ижод» жамоат фонди ҳомийлигида беш минг нусхада чоп этилди.
Д.Маматова, ЎзА