Маҳаллий қозонхоналар эҳтиёжлари учун 31 та генератор ўрнатилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Veolia Energy Tashkent” компанияси бош муҳандис ўринбосари Икром Исоқов маълум қилди.
Бугун “Veolia Energy Tashkent” компанияси томонидан электр таъминотида узилиш юз берган Олмазор туманидаги 1- ва 111-мактабларни иссиқлик билан таъминловчи маҳаллий қозонхоналарга умумий қуввати 210 кВт бўлган 2 та генератор ўрнатилди.
Ҳар бир компаниянинг туман бўлимида электр таъминоти узилиб қолганда тезкор ҳаракат қилиш учун захира генератори ҳам мавжуд.
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва аҳоли мурожаатларини тезкорлик билан бартараф қилиш учун ҳар бир туманда “Veolia Energy Tashkent” диспетчерлик таъминоти ва созлаш бошқармаси ҳам фаолият юритмоқда.
Авария ҳолатларини тезкорлик билан бартараф қилиш учун 264 ходимдан иборат 22 авария тиклов гуруҳлари фаолият олиб бормоқда, 74 та махсус техника жалб қилинган.
Ш.Маматуропова, ЎзА