Маҳаллий олимлар яратган янги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарга қўшимча имкониятлар берилади
Йиғилишда қайд этилганидек, Тошкент фармацевтика институти ва Фармацевтика техник университетининг профессор-ўқитувчилари ҳам илмий фаолиятини фармапарк ҳудудида олиб боради.
Олийгоҳ талабалари эса бу ердаги корхоналарда дуал-таълим асосида ўқиб, ишлайди.
Соҳадаги олимларни жалб қилиб, янги дориларни ишлаб чиқаришни бошлаган корхоналарнинг 100 минг долларгача харажати Фармацевтика жамғармасидан компенсация қилинади.
Бундан ташқари, корхоналар маҳаллий олимлар яратган янги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйса, уларга ушбу товарларни рўйхатдан ўтказиш ва клиник синов харажатлари учун 100 миллион сўмгача субсидия берилади.
Йиғилишда фармацевтика корхоналари вакилларининг таклиф ва ташаббуслари, мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.
ЎзА