Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар учун сиёсий ўқув
18:24 / 2024-09-20

Шу йил 27 октябрда бўлиб ўтадиган сайловларни юқори савияда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сайлов жараёнларини қонунчиликка мос тарзда уюшқоқлик билан ташкил этиш, сайлов комиссияси аъзолари ҳамда сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг билими ва кўникмасини ошириш, номзодларни пухта тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга.

Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш бўйича Ўзбекистон Экологик партияси барча ҳудудларда тизимли фаолиятни йўлга қўйди. Партиянинг сайловда иштироки юзасидан асосий чора-тадбирлар режасига мувофиқ ҳудудларда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодлар учун сиёсий ўқув тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

“Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев иштирок этиб, бу йилги сайловнинг аввалгиларидан фарқли жиҳатлари ҳақида тўхталди. Шунингдек, партиядан депутатликка номзодлар ушбу сиёсий тадбирда муносиб иштирок этиши партиянинг вакиллик органларидаги ўрнини белгилашда ҳал қилувчи аҳамият касб этишини таъкидлади.

Ўқув давомида партиянинг Сайловолди дастурида илгари сурилган ғоя ва таклифларнинг ўтган даврдаги ижроси ҳам таҳлил қилинди ҳамда бўлажак сайлов олдидан тайёргарлик ишларини тизимли ташкил қилиш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

М.Комилова, ЎзА