French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперацияси янги тизим асосида ривожлантирилади
11:10 / 2026-02-19

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ушбу фармонга кўра: 

(а) саноат кооперацияси ва давлат харидлари соҳасида ягона бошқарувни жорий этиш орқали яхлит ва мувофиқлаштирилган давлат сиёсати юритилиши йўлга қўйилади; 

б) мамлакатда юқори технологияли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган қўшилган қиймат занжирлари яратилади, ўзлаштириш тавсия этиладиган рақобатбардош маҳсулотлар аниқланади; 

в) тармоқ корхоналари томонидан бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ташқи омилларга боғлиқлиги камайтирилади; 

г) йирик корхоналарнинг ишлаб чиқариш занжирларига кичик ва ўрта бизнес субъектлари кенг жалб қилинади; 

д) маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига маҳсулот таннархи пасайтиришга эришилади; 

ж) маҳаллий ишлаб чиқаришнинг глобал етказиб бериш занжирларига интеграциялашуви таъминланади; 

з) ишлаб чиқариш қувватларини технологик янгилаш ва халқаро сифат стандартларини жорий этишга хизмат қилувчи инновацион ечимлар ўзлаштирилади; 

и) иқтисодиёт тармоқларида маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва саноат кооперацияси соҳасидаги малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тизимли ишлар ташкил этилади.

Фармон билан: 

а) Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги; 

б) Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги бошқарув кенгаши ташкил этилади. 

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат харидлари соҳасидаги вазифалари, функциялари ва ваколатлари Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига ўтказилади. 

Фармонга мувофиқ: 

а) Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари; 

б) Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги тузилмасига ўтказиладиган ташкилотлар рўйхати; 

в) Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги бошқарув кенгашининг таркиби тасдиқланди. 

ЎзА