Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллий ишлаб чиқариш ва экспорт қўллаб-қувватланмоқда
15:52 / 2026-01-07

Бугунги кунда “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими мамлакатимизда маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан мазкур режим имкониятларидан самарали фойдаланиб келаётган Қўнғирот ва Хўжайли туманларида фаолият юритаётган ун ишлаб чиқариш корхоналарида ўрганиш ишлари олиб борилди. Хусусан, “Qonirat un zavodi” акциядорлик жамияти фаолияти билан яқиндан танишилди. Мазкур корхонада  бир кунда 150 тонна ун маҳсулотини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, 80 нафар фуқаро доимий иш билан таъминлаган.

Шунингдек, йиллик қуввати 50 минг тонна ун маҳсулотини ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган “Xo‘jayli un маҳсулотлари” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳам ўрганилди. Корхона томонидан 2025 йил давомида умумий қиймати 2,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 8,4 минг тонна тайёр ун маҳсулоти хорижий бозорларга экспорт қилинишига эришилган.

Ўрганиш жараёнида корхона вакилларига мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш”  режими имкониятларидан янада кенгроқ ва самарали фойдаланиш бўйича тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири