Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга оид низом тасдиқланди
15:56 / 2026-01-06

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлданди. 

Низомда: 

харажатларни қоплаб бериш учун талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш тартиби; 

маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш даврийлиги; 

харажатларни қоплаш учун тўловларни амалга ошириш тартиби белгилаб берилган. 

Ушбу Низом мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, соҳани янада ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали даромадларини ошириш мақсадида Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан “Ўзбекэкпертиза” АЖнинг маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди. 

Маълумот учун, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 27 майдаги ПҚ-193-сон қарорига мувофиқ:

мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларининг маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганини аниқлаш бўйича “Ўзбекэкспертиза” акциядорлик жамияти томонидан тўлов ундирилмасдан экспертизадан ўтказиш, шу жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш амалиёти жорий этилган; 

“Ўзбекэкспертиза” акциядорлик жамиятининг экспертизадан ўтказиш харажатлари Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши  белгиланган эди.

ЎзА