French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллий ҳокимликлар мурожаатлар билан ишлашда янада масъулиятли бўлмоғи зарур
15:09 / 2023-07-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган туманида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда икки юздан ортиқ фуқаро мурожаатлари тингланиб, муаммоли масалалар мутасадди бошқармалар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этилди.  

Ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар аҳолини ташвишга солиб, ўйлантириб келаётган долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ечишда айни муддао бўлаётгани сир эмас. Бугунги тадбирда вилоят раҳбари шу хусусида сўзлаб, жойларда маҳаллий ҳокимликлар аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янада масъулият билан ёндашуви зарур эканига урғу берди.

[gallery-12903]

- Бунинг учун ҳар бир туман ҳокимлигида етарли ресурс мавжуд, ундан тўғри ва самарали фойдаланилса, муаммолар барҳам топади ва одамлар рози бўлади, - деди Ш. Абдураззоқов.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА