Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалланинг янги биноси аҳоли хизматида
16:21 / 2021-11-13

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Аҳиллик” маҳалла фуқаролар йиғини янги бинода иш бошлади.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги мутасаддилари, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларига берилаётган эътибор аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани, хусусан, вилоятда 236 та фуқаролар йиғинлари томонидан аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан  маҳалла фуқаролар йиғинига компьютер жамланмаси совға қилинди. Замонавий кўриниш касб этган мазкур бинода аҳоли учун кутубхона, маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар мавжуд. Замонавий техника воситалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланган янги бино аҳоли хизматида.

Ш.Суяров,

Ф.Тошматов (сурат), ЎзА