French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалланинг обрўли отахони
18:10 / 2024-09-20

Йиллар давомида элга хизмат қилган, эндиликда бой меҳнат тажрибаси, ҳаётий ҳикматлари билан жамият тараққиётига ҳисса қўшаётган инсонларнинг Президентимиз томонидан таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланиши нуронийларга бўлган юксак эҳтиромнинг муносиб намунасидир.

Бухоро вилояти Ромитан тумани “Ғазберон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Неъматилло Раҳимов ҳам “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган фахрийлардан саналади. 

– Меҳнатимиз қадр топаётганидан, бизга кўрсатилаётган алоҳида меҳр ва эътибордан жуда мамнунмиз, – дейди Неъматилло Раҳимов. – Бу юксак эътироф қалбимизни нурлантирди. Давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида бугун ҳар бир соҳада ўзгаришлар бўй чўзмоқда. Асосийси юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Мана шу тинчликни қадрига етишни ёшларимизга ўргатиб уларни тарбиялаш биз кексаларнинг доимий эътиборимизда бўлмоғи лозим. 

Кўп йиллик иш тажрибаси, педагоглик фаолияти билан элга танилиб, ҳурмат қозонган Неъматилло Раҳимов 40 йил давомида баркамол авлод таълим-тарбияси йўлида фаолият олиб борди. Отахон маҳаллада кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, ҳудудни ободонлаштириш, ёлғиз кексалар ва ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ташаббус кўрсатиб келмоқда. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.