Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалланинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси ҳал бўлади
18:12 / 2024-10-07

Кейинги йилларда мамлакатимизда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган кенг-кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жойларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги “Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Хўжаобод туманидаги Бешкарам маҳалласида ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам шулар жумласидандир. 

[gallery-19633]

Айни кунларда соҳа мутахассислари томонидан маҳалла ҳудудига 1 дона тоза ичимлик суви минорасини ўрнатиш, 5 минг 200 метр масофага ичимлик сув тармоғини тортиш ишлари жадал олиб борилмоқда. 

– Маҳалламизда 5 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади, – дейди Хўжаобод тумани “Бешкарам” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Олимжон Абдуллаев. – Янги сув тармоғи асосан, Мустақиллик кўчасига тортилмоқда. Мазкур кўчада яшовчилар кўп йиллардан буён ичимлик сувини қўшни кўчадан ташиб келади. Сув муаммосидан аҳоли анча қийналиб келаётган эди. 

Умумий қиймати 2 миллиард 340 миллион сўм бўлган лойиҳа доирасида амалга оширилаётган юқоридаги каби ишлар якунига етгач, маҳаллада ичимлик сув таъминоти яхшиланиб, муаммо тўла бартараф этилади. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбири