Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш – бош мақсад
18:18 / 2023-09-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги қизил тоифага киритилган Темирйўлчи маҳалласида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат бошқаруви идораларининг 120 нафар тезкор ходими ва мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш ва қизил ҳудуддан чиқариш юзасидан муайян ишларни амалга оширмоқда.  

Ҳудудда 1215 хонадонда 3890 нафар аҳоли истиқомат қилади. Жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллада 20 та жиноят содир этилган. Таҳлиллар эса 14 тасининг олди олиниши, 6 таси эса барвақт аниқланиши мумкин бўлганлигини кўрсатмоқда. Бундай ҳолатлар келгусида содир этилишининг олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан комплекс профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, муқаддам жиноят содир қилган, пробацияда рўйхатда турувчи ва жиноят содир қилишга мойил, ғайрли ижтимоий хулқ атворга эга шахслар, уларнинг оила аъзоларининг яшаш шароити тўлиқ ўрганилиб, қайта ҳатловдан ўтказилди.  

[gallery-13587]

Маҳаллада ташкил этилган тиббий кўрикда эса 57 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланиб, 8 нафарига амбулатор ва 2 нафарига стационар шароитда даволаниш учун йўлланмалар ҳамда 47 нафарига 120 турдаги бепул дори-дармонлар ва тиббий воситалар тарқатилди. Шунингдек, маҳалла ҳудудида ташкил қилинган меҳнат ярмаркасида 18 фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 13 нафарига доимий ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. 4 нафар фуқаронинг касбга қайта ўқитилиши ҳамда 3 нафарига субсидия олишида амалий ёрдам кўрсатилди.  

Темирйўлчи маҳалласи ҳудудидаги мавжуд 74 та кўп қаватли уй-жойнинг 519 хонадонида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида газ-ҳаво аралашмасида содир бўладиган чақнашлар, ис газидан заҳарланиш ва ёнғинга қарши ҳолатлар ўрганилиб, носоз қўлбола иситиш мосламалари, электр воситаларидан фойдаланмаслик, мўриларни ёқишдан олдин тозалаш ишларини бажариш юзасидан аҳоли ўртасида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

ЎзА фотомухбири Беҳзодбек САИДОВ олган суратлар