Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалламиз ободлигига ҳисса қўшайлик
18:37 / 2022-11-30

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича белгиланган долзарб қирқ кунлик доирасида Қашқадарё вилоятидаги ҳар бир шаҳар, ҳар бир туман, балки ҳар бир маҳаллада дарахт экиш тадбирлари давом этмоқда. Ушбу хайрли ташаббусни эшитган борки, ҳисса қўшишга интилмоқда.

Хусусан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Нишон тумани бўлинмаси ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тумандаги Пахтакор МФЙ ҳудудида 360 туп турли хилдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.  

Бундан ташқари, йўл атрофлари ва ариқлар тозаланиб, тартибга келтирилди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА.