Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари жорий этилади
20:03 / 2023-09-26

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Таъкидланганидек, маҳаллаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари жорий этилади. Республика кенгашига Бош вазир, ҳудудий кенгашларга эса ҳокимлар раҳбарлик қилади.

Кенгашлар “маҳалла еттилиги” қўйган масалалар бўйича ҳар бир туманнинг хусусиятидан, маҳаллаларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб муаммоларга ечим топади, молиявий манбаларини аниқлайди.

Давлатимиз раҳбари маҳалладаги муаммоли масалаларга ечим топишда илмий асосланган янги ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этди.  

Мутасаддиларга янги тизимни йўлга қўйиш, жумладан, маҳалладаги муаммоларни ҳал қилишга илмий ва нодавлат ташкилотларни ҳам жалб қилиш, уларга алоҳида грантлар жорий этиш, “маҳалла еттилиги”нинг амалда ишлайдиган аниқ вазифаларини белгилаш ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалалар юзасидан қатор топшириқлар берилди.

Йиғилишда масъуллар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

 

ЎзА