Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллаларимиз поляк фоторассоми нигоҳида
18:14 / 2022-04-20

Халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида қатор тадбирлар ва кўргазмалар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Польша Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган Антон Песнянинг “Ўзбекистон маҳалласига хуш келибсиз!” фотокўргазмаси ҳам шулар жумласидан.

2022 йил Ўзбекистон ва Польша Республикаси ўртасида ўрнатилган дипломатик муносабатларнинг 30 йиллиги кенг нишонланаши муносабати билан Тошкент Фотосуратлар уйида очилган ушбу кўргазма фотография санъати мухлисларида ўзига хос қизиқиш уйғотмоқда.

[gallery-6729]

“Ўзбекистон маҳалласига хуш келибсиз!” кўргазмаси Польша этнографик либослари ва Ўзбекистон меъморий ёдгорликларининг ажиб вобасталиги, десак янглишмаймиз.

Ўзбекистон меъморчилиги, анъаналари, Польша либослари халқ маданий ҳаётининг ажралмас қисмидир.

Антон Песня суратларида борлиққа аниқ ва эстетик ёндашиши, воқеанинг эмоционал лаҳзасини тасвирлай олиши, турли қутбли икки халқнинг характери ва хусусиятларини ҳисобга олиши, одатий мавзуга ғоят ижодий ва бетакрор тарзда ёндошиши томошабинни ҳайратга солади.

Н.Усмонова, ЎзА