Маҳаллаларга мебель ва компьютер жамланмалари берилди
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти Шофиркон тумани бўлинмаси маблағлари ҳисобидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мебель, техника, жиҳозлари ва бошқа ускуналар билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида тумандаги 3 та фуқаролар йиғинига 11 миллион 731 минг сўмлик 3 та замонавий компьютер жамланмаси ва принтерлар, шунингдек, 9 миллион 800 минг сўмлик мебель жиҳозлари олиб берилди.
– Иш фаолиятимизни самарали ташкил этиш учун мебель ҳамда моддий техника жиҳозлари олиб берилди, – дейди Шофиркон туман “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Аваз Паноев. – Эндиликда маҳалламизда фуқароларимиз билан ишлаш учун барча қулайлик яратилди. Бундан жуда хурсандмиз.
Шунингдек, кам таъминланган, якка ёлғиз боқувчисини йўқотган оилаларга ижтимоий аҳволидан келиб чиқиб, моддий ёрдам олишлари учун сертификатлар ҳам топширилди. Туманнинг Қалмақон маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган Гулбегим ая Сафоева ҳолидан хабар олинди. Унга ногиронлик аравачаси топширилди.
Зариф Комилов, ЎзА