Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллалардаги тадбирлардан аҳоли мамнун
16:40 / 2024-01-11

Тошкент вилояти маҳаллаларида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлари ўтказилмоқда. Ёш ижодкорлар, шоир, ёзувчиларнинг Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари, шеърлари, нуронийларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғуларини ошириш борасидаги фикрлари аҳолига кўтаринки кайфият бағишламоқда.

Тадбирлардан кўзланган мақсад Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижроси асосида Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар мазмун-моҳиятини халқимизга етказишдир. Маҳаллалар беш йўналиш бўйича қамраб олинади. 

Таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат намояндалари иштирокида учрашувлар ташкил этилди. Пойтахтимиздаги театрлар, музейлар, сайлгоҳлар, янги Ўзбекистон даврида бунёд этилган диққатга сазовор жойларга оддий аҳоли саёҳатга юборилди. Маҳаллаларда, таълим муассасаларида китоб ярмаркалари, китобхонлик ва адабий кечалар, “Заковат”, “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа” ва “Беш муҳим ташаббус” каби маънавий-маърифий ва спорт лойиҳаларида ёшлар қамраб олинмоқда. 

Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари натижасида юртимиз қиёфасининг ўзгариб бораётгани, маҳаллаларнинг бугунги ва аввалги кўриниши, ҳақида махсус видеороликлар аҳолига намойиш этилди. “Армия, ватанпарварлик ва жасорат мактаби” шиори остида уюшмаган, тарбияси оғир ва ҳисобда турувчи ҳамда ўқувчи ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар, шунингдек, ҳарбий оркестр, ансамбль, “Армия ўйинлари” ғолиблари иштирокида маданий чиқишлар ҳам кенг жамоатчилик эътиборида бўлди. 

–“Маҳаллада дув-дув гап” тарғибот тадбирларидан кўзланган натижаларимиз катта, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгийўл туман бўлинмаси раҳбари Саида Тошматова. – Агар бу жараёнга шунчаки юзаки муносабатда бўлиб, бефарқлик қилаётганлар орамизда бор бўлса, улар хато қилади. Биз ҳам Янгийўл туманининг 64 та маҳалласида маънавий-маърифий, маданий-мусиқий тадбирларни ташкил этдик. Тадбирлар орқали оддий аҳолига охирги маротаба оила аъзолари, фарзандлари билан бирга қачон театр ёки кинога боргани ҳақида саволлар билан юзландик. Жавоблар эса оддий. Арзимаган сабаблар туфайли бунга вақт топмаганини айтишди. Демак биз ижтимоий муаммолар, орзу-ҳавасларимизнинг ортидан қувиб, фарзандларимиз тақдирига лоқайдлик билан қараяпмиз. 

Жорий йилнинг 3-11 январь кунлари 1- босқич тадбирлари вилоятнинг барча 1025 та маҳалласида юқори савияда, кўтаринки руҳда ўтказилди. Уларда 121 минг 808 нафар аҳолининг турли қатлами – нуронийлар, уюшмаган ёшлар, профилактик ва пробация ҳисобида турувчи фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, имконияти чекланганлар қамраб олинди. 

“Маҳаллада дув-дув гап” тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида бир ой давом этади. 

А.Мусаев, ЎзА мухбири