Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллалардаги ҳар бир оила – эътиборда
15:14 / 2025-11-27

“Маҳалла еттилиги” томонидан аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ва турмуш даражасини ўзгартириш бўйича муайян тизим яратилди.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ахборот хизмати маълумотига кўра, бугунги кунда аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш орқали уларнинг муаммо ва эҳтиёжларининг 80 фоиздан ортиғи маҳаллада ҳал этилмоқда. “Маҳалла еттилиги” ҳамкорлиги натижасида 2025 йилнинг ўтган даврида маҳаллани ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича 4,4 миллион нафар аҳоли даромадли меҳнатга жалб қилинди. Натижада 1 минг 527 та  маҳалла ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилди.

Маҳаллани камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича 1,3 миллион оила хатловдан ўтказилиб, “еттилик”нинг қарорига асосан 691 мингтаси реестрга киритилди. Камбағал оила ва улардаги оила аъзолари билан ишлаш бўйича индивидуал режалар ишлаб чиқилиб даромадини оширишга қаратилган 676 мингта хизматлар кўрсатилди. Бу жараёнда эҳтиёжманд оила вакилларини ишга жойлаштириш, тадбиркорликка жалб этиш, кредит ажратиш, касбга ўқитиш борасида қатор амалий ишлар олиб борилди.  

Маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича барча фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жиноят сабаблари муҳокама қилиниб, хавфсизлик чора-тадбирлари кучайтирилди.  

Эҳтиёжманд оилаларга амалий кўмак кўрсатиш жараёнида профилактик ҳисобда турган 461 минг 531 нафар шахсга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, кўча (уй) бошлар, нуроний, имом-хатиб ва отинойилар бириктирилди. Муқаддам судланганлар муаммолари ҳал этилди, жумладан, уларнинг бандлигини таъминлаш, зарур  тиббий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликка жалб қилиш, уй-жой билан таъминлаш, уй-жойини таъмирлаш, ёшга доир нафақа пули тайинлаш ҳамда ўзини ўзи банд қилишда кўмаклашилди. Бунинг натижасида 4  минг 714 та маҳалла жиноятчиликдан холи ҳудудга айланди.

Маълумки, оилалар тинчлиги тўкинлик ва маъмурлик, фаровонликнинг асосий омили. Маҳаллани оилавий ажримдан холи ҳудудга айлантириш бўйича аниқланган 641 мингта хотин-қизлар муаммоларидан 614 мингтаси ҳал этилди. Ажрим ёқасидаги 39 минг 964 та оила яраштирилди, 701 минг 757 нафар хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатилди.

Оғир тоифадаги 1 минг 4 та маҳаллага бириктирилган 247 нафар раҳбарлар томонидан 54 минг 120 та камбағал оиланинг 12 минг 413 та (84 %) муаммоси ҳал этилди.

Инсон қадр-қимматига устувор эътибор қаратиш бош ғояга айланган ислоҳотлар жараёнида одамларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, муҳтожларга кўмак кўрсатиш  мамлакатимизда давлат сиёсатининг ажралмас қисмига айлангани ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро тақдирида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.  

Назокат Усмонова,  

ЎзА мухбири