Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалалари муҳокама қилинди
15:25 / 2025-04-15

Пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Маҳаллаларда ёшлар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, жорий йил 14 февраль куни давлатимиз раҳбари иштирокида ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилган эди. Ушбу ташаббусларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш мақсадида 26 март куни Президент фармони қабул қилиниб, ташкилотлар ва раҳбарлар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.

Шунингдек, 60, 61 ва 62-сон Президент қарорлари имзоланиб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир кенг кўламли имкониятлар яратилди.

Йиғилишда ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш, ишсиз ёшларни раҳбарларга бириктириш, “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақалари, “Талабалар баҳори” фестивали ҳамда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга доир масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Гулноза Бобоева, ЎзА