Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоили бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги фармойишига кўра, 2025 йил 11 мартдан бошлаб "долзарб бир ойлик" сафарбарлиги эълон қилинди.
Сафарбарлик доирасида:
а) маҳаллаларда 29 мингта кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш, зарур қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни етказиб берилади;
б) аҳоли хонадонларига 1,23 миллион бош парранда, 24 минг оила асалари ва 21 минг бош қўй-эчки ва қорамол етказиб берилади;
в) 400 минг гектар аҳоли томорқаларида ҳамда 180 минг гектар ижара ер майдонларида сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва бошқа сердаромад экинларни экиш йўлга қўйилади.
Ҳар бир маҳалла аҳоли томорқаларида "Бир маҳалла-бир маҳсулот" ҳамда ижара ерларида "Бир контур-бир маҳсулот" тамойили асосида сердаромад экинлар экилиши ташкил этилади.
Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ариқ ва зовурларни тозалаш бўйича оммавий ҳашар ва маданий тадбирлар ташкил этилади.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилиши ташкил этилиб, камбағал оилалар хонадонларига экиш учун мевали дарахтлар кўчатлари етказиб берилади.
Маҳаллаларда мини-трактор ва мотокультиватордан фойдаланган ҳолда аҳоли томорқаларини экин экишга тайёрлаш ишлари ташкил этилади ҳамда уларга уста деҳқонлар ва агрономлар бириктирилади.
Сув таъминоти оғир бўлган 874 та маҳаллани суғориш тизими билан таъминлаш бўйича лойиҳалар Наврўз умумхалқ байрамига қадар якунланади.
Камбағал оилалар аъзолари ҳамда ишсиз фуқароларга молиявий кўмак пакетлари (ихчам иссиҳхона, парранда, балиқ, чорва моллари, асалари қутилари, лимон, хурмо ва бошқа экинларнинг ypyғ ва кўчатлари) тақдим этилади.
Маҳаллаларда аҳоли даромадларини оширишга қаратилган микролойиҳаларни амалга ошириш чоралари кўрилади.
Камбағал оилаларнинг оғир касаллиги ҳамда ногиронлиги бўлган аъзоларининг даволанишига кўмаклашиб, фарзандларини хорижий тиллар ва касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилади.
ЎзА