English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллаларда маърифат масканлари кенгаймоқда
15:44 / 2025-04-09

Кутубхона қадим-қадимдан инсонлар учун маънавият ва маърифат ўчоғи, жамият ҳаётининг ажралмас қисми бўлган. Фақат кутубхоналар туфайлигина қадимги қўлёзмалар, босма китоблар, тарихий шахслар ҳақидаги манбалар бизгача етиб келган. Шу сабаб мамлакатимизда кутубхоналар сонини кўпайтириш ва кутубхоналарда китобхонлар учун талабга жавоб берадиган замонавий шароитларни ҳамда энг сара асарларни етказиб беришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Ўзмиллийбанк” АЖ ҳамкорлигида пойтахтимизнинг 14 та маҳалласида замонавий кутубхоналар ташкил этилган бўлиб, ушбу кутубхоналарда 10 мингга яқин ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарлари ҳамда ахборот технологиялари билан жиҳозланган шароит мавжуд. Бугунги кунда ушбу кутубхоналарда 2 мингдан ортиқ фаол китобхон бўлиб, уларнинг сони ошишда давом этмоқда.

Ушбу масканлар аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ёшларни китоб мутолаасига жалб этиш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, маҳалла кутубхоналарида китобхонлик тарғиботи ҳамда молиявий саводхонлик дарслари Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Ўзмиллийбанк” АЖ вакиллари томонидан мунтазам олиб борилмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА