“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Стритбол мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда пойтахтимизнинг барча ҳудудидан 2 мингдан ортиқ ёш жамоавий тарзда “маҳалла-сектор-туман” даражасида мусобақалашди. Улардан 72 та жамоа Тошкент шаҳар босқичига етиб келди.
Мусобақа якунларига кўра, 22-26 ёш тоифасида эркаклар бўйича 1-ўринни Олмазор туманининг "Ғалаба" жамоаси, 2-ўринни Яккасарой туманининг "Қушбеги" жамоаси, 3-ўринни Мирзо Улуғбек туманининг "Камолот" жамоаси эгаллади.
Ҳудди шу ёш тоифаси бўйича қизлар ўртасида 1-ўрин Олмазор туманининг "Ғалаба" (қизлар) жамоасига, 2-ўрин Яшнобод туманининг "Тузел" жамоасига, 3-ўрин Яккасарой туманининг "Шоҳжаҳон" жамоасига насиб қилди.
27-30 ёш тоифаси бўйича эркаклар ўртасида 1-ўринни Яшнобод туманининг "Тонг" жамоаси, 2-ўринни Олмазор туманининг "Ғалаба" жамоаси, 3-ўринни Сергели туманининг "Иттифоқ" жамоаси, шу ёш тоифаси бўйича қиз болалар ўртасида 1-ўрин Сергели туманининг "Мададкор" жамоаси, 2-ўрин Шайхонтоҳур туманининг "Кох ота" жамоаси, 3-ўринни Яшнобод туманининг "Тонг (қизлар)" жамоаси эгаллади.
Мазкур тадбир Президентимизнинг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “маҳалла-сектор-туман” даражасида ўтказилмоқда.
Гулноза Бобоева, ЎзА