Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллалар ёшлари “Беш ташаббус олимпиадаси”да ўзаро беллашди
15:13 / 2024-03-18

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақаларининг стол тенниси ҳамда енгил атлетика бўйича баҳсларининг маҳаллалар босқичи бўлиб ўтди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни китоб ўқиш, миллий ҳунармандчиликка қизиқтириш ҳамда жисмоний тарбия ва спортга бўлган эътиборини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда 16-21, 22-26 ва 27-30 ёш тоифасидаги ўғил-қизлар ўзаро беллашди. Жумладан, стол тенниси мусобақасида Қумқўрғон туманининг Юксалиш, Қарсоқли ва  Имомтепа маҳаллаларидан 90 нафар ёш қатнашди.  

[gallery-16476]

Таъкидлаш керак, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақаларини ўтказиш учун республикамизнинг барча маҳаллаларига футбол, волейбол ва баскетбол коптоклари ҳамда гимнастрада ҳалқалари етказиб берилган.

Мусобақалар муросасиз ва қизиқарли кечди. Якуний натижаларга кўра, ғолибликни қўлга киритган спортчилар сектор босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. 

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА