Янгиер шаҳрида маҳаллаларнинг янгиланган бинолари фойдаланишга топширилди.
Маърифат маҳалласи биноси "Ташаббусли бюджет"нинг 650 миллион сўм миқдоридаги пул маблағи ҳисобига янгидан қурилган бўлса, Фазилат маҳалласи биносини реконструкция қилиш учун 216 миллион сўм, Шукрона маҳалласини реконструкция қилиш учун 462 миллион сўм, Заҳириддин Муҳаммад Бобур маҳалласини реконструкция қилиш учун 460 миллион сўм ва Абдураҳмон Жомий маҳалласини реконструкция қилиш учун 343 миллион сўм миқдоридаги пул маблағи йўналтирилиб, ушбу юмушларни Сирдарё вилоятидаги "ПРО Энженеринг Груп"," Давр келажак Янгиер", "Боёвут обод диёр"," Мирзаобод қурилиш ", " Оренд Мелиа Сервис" қурилиш корхоналари қурувчилари амалга оширади.
[gallery-20004]
–Қувонарлиси, маҳалла тизимида ишлайдиган ходимлар, келиб- кетувчилар учун шарт-шароит яратилди. Зарур жиҳозлар билан таъминланди. Бу эса ўз навбатида жамиятнинг биринчи бўғини ҳисобланган маҳаллаларнинг ролини оширишга хизмат қилади, – дейди Маҳаллалар уюшмаси Янгиер шаҳар бўлими бошлиғи Абдураҳмон Нарзиқулов.
Янгиерда йил якунигача эскича қиёфадаги маҳалла биноси қолмайди. Янгиобод маҳалласи учун янги бино қуриб берилса, Темур Малик маҳалласи аҳолиси яқин кунларда маҳалланинг янги биносига эга бўлади.
Мазкур тадбирларда Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, секторлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этиб, маҳаллаларда ишловчи маҳаллалар ходимлари ва у ерга келиб- кетувчи аҳоли вакилларга яратилган шарт-шароит билан танишиб, ўзларининг илиқ фикрларини билдирди.
Ғулом Примов, Ш. Ортиқбоев (сурат),
ЎзА мухбирлари