English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллалар хавфсизлиги таъминланади
18:35 / 2025-01-31

Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Хоразм вилоятининг “қизил” тоифадаги маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Урганч ва Хива шаҳарлари ва туманларида олиб борилган ўрганишлар давомида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва спорт билан доимий шуғулланиши учун маҳалла ҳудудидаги мактаб спорт залларида спорт секциялари фаолиятини йўлга қўйиш каби муҳим масалалар маҳалла еттилиги ва соҳага оид масъуллар билан муҳокама қилинди ва тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди.

[gallery-21543]

– Туманимизга келган ишчи гуруҳ таркибида бўлган Ички ишлар вазирлиги академияси раҳбари бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган буклетлар жойлардаги барча масъулларга тарқатилмоқда, – дейди Хива туман ҳокими ўринбосари Анвар Худоёров. – Жиноят содир этилаётган маҳаллалардаги криминоген вазиятга таъсир қилаётган асл омиллар ўрганилган ҳолда ҳар бир маҳалла ва туман хусусиятларидан келиб чиқиб, манзилли профилактика тизимини йўлга қўйишга қаратилган, илмий асослантирилган таклифлар ҳудудий «йўл хариталари»га киритилди.

Хавфсиз ҳудудни яратиш борасида маҳаллалар, хонадонлар, таълим муассасалари, савдо мажмуалари ва жамоат жойларида фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига бўлган ҳар қандай тажовузларнинг олдини олиш юзасидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситаларни кенг жорий этиш, бу борада эса қўриқлаш хизмати имкониятларидан унумли фойдаланишни йўлга қўйилиши масалалари сектор раҳбарлари билан муҳокама қилинди ва вазифалар белгилаб олинди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири